Меҳмонлар Регистон майдонида ҳам бўлишди
Мамлакатимизда бўлиб турган Эрон Ислом Республикаси Исломий Кенгаш Мажлисининг раиси Муҳаммад Багир Қолибоф бошчилигидаги делегациянинг галдаги манзили — Регистон майдони бўлди.
Меҳмонларга Регистон майдонини айланиш чоғида уларга ўша даврда қурилган биноларнинг ўзига хос услублари, мадрасаларнинг қурилиш тарихи, пештоқларидаги нақш ва рамзларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.
Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларининг маҳобати, ўзига хос архитектураси Эрон Ислом Республикаси парламенти вакилларида ҳайрат ва ҳавас уйғотди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг