МДҲ Бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги кузатувчилар миссияси мамлакатимизга келди
Фото: Марказий сайлов комиссияси
Марказий сайлов комиссияси таклифига биноан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнларини кузатиб бориш мақсадида Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги (МДҲ) Бош котиби Сергей Лебедев бошчилигидаги МДҲ кузатувчилари миссияси мамлакатимизга ташриф буюрди.
Бугун Марказий сайлов комиссияси Раиси Зайниддин Низомхўжаевнинг референдумни кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси раҳбари Сергей Лебедев билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда 30 апрель куни ўтказиладиган референдумга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш қонунчилик талаблари ва демократик принципларга мувофиқ амалга оширилаётгани маълум қилинди.
Шунингдек, С. Лебедов референдум жараёнларини кузатиш бўйича МДҲ кузатувчилари миссияси аъзолари таркиби, кузатувчиларнинг мамлакатимизда фаолият олиб бориш тартиби бўйича маълумотлар бериб ўтди.
Таъкидланишича, миссия таркиби тузилмага аъзо давлатларнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ҳамда сайлов органлари, шунингдек, МДҲ ҳудудида фаолият юритувчи Ҳамдўстлик органлари ва интеграция бирлашмалари вакилларидан иборат ташкил топган. МДҲ кузатувчилари миссияси томонидан референдум миллий қонунчиликка ва давлатимизнинг халқаро мажбуриятларига мувофиқлиги тўғрисида баёнот тайёрланади.
МДҲ кузатувчилари миссияси Ўзбекистонга ташрифи мобайнида республикамизнинг бир қатор референдум участкаларида бўлиб, референдум юзасидан ўзининг тегишли хулосалари ва тавсияларини беришни режалаштирган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг