“Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ва “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилди
Президентимизнинг 2022 йил 16 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, мазкур билан давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси шаклида Навоий вилоятининг Учқудуқ туманида умумий майдони 1 200 000 гектар бўлган “Марказий Қизилқум” миллий табиат боғи ҳамда Томди туманида умумий майдони 40000 гектар бўлган “Оқтоғ-Томди” давлат қўриқхонаси ташкил этилди.
Миллий табиат боғи ва давлат қўриқхонаси фаолияти йўлга қўйилиши натижасида Қизилқум чўлининг марказий қисмидаги табиий мажмуа ва объектлар, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Қизил Китобига киритилган 30 дан ортиқ турдаги ноёб ҳайвон турлари, 10 дан ортиқ ўсимлик турлари ҳудудий жиҳатдан муҳофаза остига олинади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг