Марказий Осиёдаги энг йирик корхонада нима гаплар?

15:51 31 Январь 2020 Иқтисодиёт
1603 0

Ушбу саволга яқинда “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси ҳамда “Ўзметкомбинат” АЖ ҳамкорликда оммавий ахборот воситалари ходимлари учун ташкил этилган медиатурда атрофлича жавоб берилди.

Таъкидланишича, “Ўзметкомбинат” АЖ қора металлар прокати ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиёда энг йирик корхона ҳисобланади. Бу ерда нафақат металлургия маҳсулотлари балки, қурилиш материаллари ҳамда халқ хўжалиги моллари ҳам ишлаб чиқарилади. Хусусан, заводдан чиқаётган электрод, ҳар хил ўлчамдаги сим ва арматуралар, базальт асосида иссиқлик сақловчи маҳсулотлардан юртимиздаги бунёдкорлик жараёнида кенг фойдаланиляпти.

“Ўзметкомбинат” АЖда, шунингдек, “Тошкент вилоятида базальт асосида иссиқлик ўтказмайдиган материаллар (минерал вата, мата, плита) ни ишлаб чиқаришни ташкил қилиш” инвестицион лойиҳаси амалга оширилган. Унга кўра, бу ерда йилига 500 тонна минерал вата, 2 850 тонна матлар, 6650 тонна плита ишлаб чиқарилади.

Умуман, комбинат жамоаси экспорт салоҳиятни ошириш, янги турдаги қурилиш материалларини ишлаб чиқариш йўлга қўйиш мақсадида астойдил меҳнат қилишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер