Марказий Осиёда энг баланд бўлиши кутилаётган «Nest One» биносида ёнғин келиб чиқди

13:06 10 Март 2021 Жамият
1326 0

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги «Nest One» турар жой комплексида келиб чиққан ёнғин бўйича расмий маълумот берди.

Ҳодиса бугун соат 10:02 да Олмазор кўчаси 1/А-уйда жойлашган «Nest One» турар жой комплексидаги битмаган бинонинг ертўласида содир бўлган. Маълум бўлишича у ердаги 2 кв.м майдонда пенопласт ёнган.

Мазкур вазият юзасидан Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин қутқарув гуруҳлари зудлик билан воқеа жойига етиб бориб, қисқа вақт ичида ёнғинни бартараф этганлар.

Ҳодисадан жабрланган ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Маълумот учун, мазкур бино Марказий Осиёда энг баланд бўлиши кутилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер