Марказий Осиё республикаларидаги маданий мерос объектларини асраб-авайлаш — долзарб масала
2023 йилнинг 16 — 20 октябрь кунлари Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида «Марказий Осиё республикаларидаги маданий мерос объектларини асраб-авайлаш» мавзусида халқаро семинар бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Чикаго университети, Қадимги маданиятларни ўрганиш институти, Чикаго маданий меросни сақлаш маркази, АҚШ Давлат департаменти ҳамда АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси, Фанлар академияси, Давлат санъат институти билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Бўлиб ўтган халқаро семинарда Чикаго университети қошидаги Қадимги маданиятларни ўрганиш институтининг Яқин Шарқ археологияси профессори Жилл Стеин, ЮНEСКОнинг собиқ халқаро техник маслаҳатчиси Девид Микелмор ҳамда, Лондон Университет коллежи Амалий археология марказининг бош маслаҳатчиси ва табиатни муҳофаза қилиш ва сайтни бошқаришни режалаштириш бўйича мутахассиси Гаэтано Палумболарнинг марузалари тингланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг