Марказий банк кредитни сўндириш учун фуқароларнинг розилигисиз картадан пул ечиб олаётган банкларни жазолашни бошлади

02:10 10 Апрель 2022 Иқтисодиёт
1803 0

Фото: Архив сурат

Маълум қилинишича, кафил ёки биргаликда қарз олувчи ҳисобланмаган фуқароларнинг банк карталари қонун ҳужжатларига риоя қилинмаган ҳолда уларнинг розилигисиз тижорат банки томонидан жисмоний шахсларга ажратилган кредит қарздорлигини сўндириш учун бириктирилиб, маблағлар ечиб олиш амалиёти йўлга қўйилганлиги аниқланди.

Бундай амалиётни йўлга қўйган «Даврбанк»ка нисбатан белгиланган тартибда жарима санкцияси қўлланилди. Шунингдек, банкка фуқароларнинг банк ҳисоб варақларидан (шу жумладан, банк карталаридан) маблағларни қонунчиликка зид равишда уларнинг розилигисиз ҳисобдан чиқариш таъқиқланди.

«Шу ўринда барча тижорат банкларига «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги Қонуннинг 57-моддасида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилганлиги учун банкка нисбатан чоралар кўрилиши белгиланганлигини эслатиб ўтиш жоиз», — дейилади Марказий банк хабарида.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер