Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди
Фото: Андижон вилоят ҳокимлиги
Умрзақов Илёсбек Уринбой ўғли Марҳамат тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳада Андижон вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Илёсбек Умрзақов 1988 йилда Андижон вилоятининг Хўжаобод туманида туғилган. У 2011 йилда Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона филиали (кундузги), 2022 йилда Тошкент молия институтини (сиртқи) тамомлаган.
Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари сифатида фаолият олиб борган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг