Марғилонда мақом театри ташкил этилди
Ҳукумат қарори билан (732-сон, 05.09.2019 й.) Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри давлат муассасаси шаклида ташкил этилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.
Театр шу жумладан, бадиий жиҳатдан юксак асарларни саҳналаштириш, театрлаштирилган томоша ва концерт дастурлари орқали мақом санъатини тарғиб қилади.
Қарорда белгиланишича, Республика давлат театрларининг малакали мутахассислари жалб қилинган ҳолда мақом театри ижодкорларига маҳорат дарслари ўтказиб борилади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг