«Манчестер Сити» йирик ғалабага эришди
Кеча, 11 февраль куни Англия Премьер лигасининг 26-туридан ўрин олган баҳслар давом эттирилди. Тур доирасидаги учрашувда «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Фулҳэм» жамоаси билан куч синашди.
Учрашув мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Эрлинг Ҳоланд, Антуан Семено ва Нико ОʼРайлли муаллифлик қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўйинни захирада бошлади. Футболчи 60-дақиқада Матеус Нунес ўрнига майдонга туширилди. Абдуқодирнинг 30 дақиқалик ҳаракати «Sofascore» портали томонидан 6,9 баллга баҳоланди.
Маълумот учун, «Манчестер Сити» жамоаси кейинги учрашувини 14 февраль куни Англия кубоги доирасида «Салфорд» клубига қарши ўтказади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг