Мамлакатимизда жами 48,1 миллион дозадан ортиқ вакцинадан фойдаланилди
2022 йил 28 март мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб 113 097 доза COVID-19га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 5 126 нафарни,
— 2-босқич эмланганлар 16 257 нафарни,
— 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 91 714 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача мамлакатимизда жами 48 137 825 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:
— 1-босқич эмланганлар 19 830 216 нафарни,
— 2-босқичда эмланганлар 15 882 670 нафарни,
— 3-босқич ва бустер доза билан эмланганлар 12 424 939 нафарни ташкил қилди.
Кеча эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
— Қашқадарё вилояти (11 831 доза),
— Самарқанд вилояти (11 743 доза),
— Андижон вилояти (10 155 доза) банд қилди.
Биринчи доза билан эмланиш кўрсаткичи эмланиши режалаштирилган қатламга нисбатан 92,4 фоизга, тўлиқ вакцина курсини олганлар эса 74,5 фоизга етган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг