Мамлакатимизда ўзбек-қирғиз ёшларининг туризм маркази очилади
Иллюстратив фото
“Халқ сўзи Online”/ Муҳаммаджон Аҳмаджонов. Пойтахтимизда Ўзбекистон — Қирғизистон II ёшлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир Ёшлар иттифоқининг Марказий кенгаши томонидан Қирғизистон ҳукумати ҳамда Ёшлар, жисмоний тарбия ва спорт ишлари бўйича давлат агентлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Тадбирда томонлар жорий йилнинг июл ойида икки давлат ўртасида имзоланган англашув меморандуми, шунингдек, ёшлар сиёсати, фан ва таълим билан ишлашнинг истиқболли йўналишларини атрофлича муҳокама қилишди.
— Мазкур форумнинг асосий мақсади фан ва таълим, тадбиркорлик, туризм ҳамда ёшлар сиёсатини амалга оширишда иштирок этиш учун ягона диалог платформасини яратишдан иборат, — дейди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Алишер Саъдуллаев. — Унга мувофиқ, икки мамлакат ёшлари учун қулай шароитлар яратишга қаратилган қатор ташаббуслар, хусусан, ўзбек — қирғиз ёшларининг туризм марказини амалиётга жорий қилиш белгиланди.
Ёшлар ансамбли томонидан ижро этилган рақслар, куй-қўшиқлар йиғилганларга хуш кайфият бағишлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг