Мамлакатимизда «Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар» акциясига старт берилди

17:48 25 Октябр 2022 Жамият
924 0

Фото: "Халқ сўзи"

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Фонди томонидан қўллаб-қувватланган «Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар» грант лойиҳаси доирасида икки кунлик «Нотариуслардан ҳуқуқий билимлар» акциясига старт берилди. 

Акция доирасида Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги 151-умумтаълим мактаби фаоллар залида Ўзбекистон Нотариал палатаси ҳамда «Мадад» НТТ ҳамкорлигида маҳаллалар раислари (оқсоқоллари) учун ўқув-семинар ўтказилди.

Нотариуслар томонидан маҳалла ва фуқаролар йиғинларининг раислари (оқсоқоллари)га ишончномаларни тасдиқлаш тартиби тўғрисида тушунтириш берилиб, фикр-мулоҳазалар алмашилди.

Акция доирасида Ўзбекистон Нотариал палатаси грант лойиҳаси доирасида ишлаб чиққан услубий қўлланмалар тарқатилди.

Ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад маҳаллалар раислари(оқсоқоллари)га юклатилган ваколатларни амалга ошириш учун уларнинг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, аҳоли ўртасида сарсонгарчиликларнинг олдини олишдан иборат. 

Акция доирасида тадбирлар республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер