«Мамлакатда ижтимоий кескинликни кучайтириш» — Эронда Ғарб санкцияларига ана шундай изоҳ берилди

21:32 21 Октябр 2022 Дунё
957 0

Иллюстратив фото

АҚШ ва Европа Иттифоқининг Эронга қарши жорий этган санкцияларининг асосий мақсади — мамлакатда ижтимоий кескинликни кучайтиришдир. Ушбу фикрларни Эроннинг халқаро ишлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича суд бўлими раҳбари ўринбосари Казем Ғариб Абадий айтиб ўтди.

«Америка ва Европа инсон ҳуқуқларини бузмоқда ва санкцияларни суиистеъмол қилиб, улардан Эрон ичидаги тартибсизлик ва беқарорликни кучайтириш учун фойдаланмоқда. Улар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш баҳонасида тартибсизликларни келтириб чиқарганларни қўллаб-қувватлаб, тартибни сақлаганларни жазолайди», дейди Ғариб Абадий.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буюк Британия Европа Иттифоқи  ортидан Эроннинг дронларни ишлаб чиқарувчи «Shahed Aviation Industries» компанияси ҳамда Эрон мудофаа департаментларининг қатор вакилларига нисбатан санкциялар жорий этишга қарор қилган эди. Уларнинг мамлакатга кириши тақиқланган, агар мол-мулки топилса, улар музлатиб қўйилади.

Таъкидланишича, республикада учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарувчи «Shahed Aviation Industries» компаниясига нисбатан санкциялар жорий этилган. Бундан ташқари, ушбу санкциялар эронлик уч генералга ҳам тегишли.

«Эрон режими Россиянинг Украинага қарши асоссиз тажовузига ҳарбий ёрдам бермоқда. Вазиятнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, ЕИ Кенгаши уч шахс ва Россияга учувчисиз учиш аппаратлари етказиб бериш билан боғлиқ бўлган бир ташкилотни Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхатига киритиш тўғрисида қарор қабул қилди», дея дейилади резолюциясида.

Аввалроқ, Теҳрон Ғарбнинг камикадзе дронларини Россияга етказиб бериш бўйича айбловларига қарши чиққан эди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер