«Малика» савдо мажмуасидан қарийб 6 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларини ўзлаштирган йигит қамалди
Фото: Давлат активларини бошқариш агентлиги
Тошкент шаҳридаги «Малика» савдо мажмуасида жойлашган дўконлардан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни сарфлаб юборган 22 ёшли йигит қамалди.
Маълум бўлишича, 2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган С.У. 2024 йилнинг июль-август ойларида 11 нафар сотувчидан қиймати 5 млрд 800 млн сўмдан ошиқ бўлган 300 дан ортиқ телефонларини бўлиб тўлаш шарти билан олган.
Шундан сўнг у мазкур телефонларни ўзи топган мижозларга сотиб юборган ва пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатган.
Жорий йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида юқоридаги ҳолат юзасидан айбланувчига нисбатан иш кўриб чиқилган. Судда С.У. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, етказилган моддий зарарларни қоплаш учун имконияти йўқлигини айтиб, енгиллик сўраган.
Судланувчи Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми «а» банди билан айбли деб топган ва унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Шунингдек, С.У.дан етказилган зарар ундирилиши белгиланган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг