Малида юз берган ЙТҲда 31 киши ҳалок бўлди
Фото: Daily Sun
Малининг жануби-шарқида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) оқибатида 31 киши ҳалок бўлди, яна 10 киши тан жароҳати олди. Бу ҳақда мамлакат транспорт вазирлиги маълум қилди.
Расмий идорага кўра, 27 февраль куни маҳаллий вақт билан тахминан 17:00да мамлакатнинг жануби-ғарбидаги Кениеба шаҳридан кетаётган автобус Багоэ дарёсидаги кўприкдан қулаб тушган. Ҳодиса сабаби бошқарувни йўқотиш бўлиши мумкин.
Малида йўл-транспорт ҳодисалари, асосан, йўллар ва транспорт воситаларининг ёмон аҳволи туфайли тез-тез содир бўлади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг