“Mалибу" хатлангач, 218 миллион сўмлик кредит қарздорлиги тўланди
Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2021 йил 21 майдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ў.Д. дан ундирувчи ҲАТБ «Orient finans bank» фойдасига 218 миллион сўм кредит қарздорлиги ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган тушган.
Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси «Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонунининг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилиб, қарздорга ихтиёрий ўн беш кунлик муддат берилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан гаровга қўйилган «Малибу» автомашина жарима майдончасига қўйилгандан сўнг қарздорлик бартараф қилинди. Шунингдек, ундирувчи ҲАТБ «Orient finans bank» томонидан тақдим қилинган маълумотномага асосан ижро иши амалдаги Қонуннинг 40-моддаси 1-қисми 1-банди билан иш юритувдан тамомланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг