Малайзиялик профессор НамМТИда иш бошлади
Фото: Халқ сўзи
Намангандаги олий ўқув юртлари орасида ўз ўрнига эга бўлган муҳандислик-технология институтида таълим даражасини оширишда хориждаги турдош муассасалар билан илмий-амалий ҳамкорлик алоқаларининг кенг йўлга қўйилганлиги ўз самарасини бермоқда. Ўзаро келишувларга мувофиқ, икки томонлама пофессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинуви йўлга қўйилганлиги бунинг яққол тасдиғидир. Масалан, янги ўқув йилидан хорижлик олима Сакина Бинту Абдуллоҳ институтда ўзининг иш фаолиятини бошлади. Малайзиянинг Малая университети профессори бўлган муаллима наманганлик талабаларга манзарали боғдорчилик ва кўкаламзорлаштириш таълим йўналиши бўйича сабоқ беради.

Мазкур олий таълим даргоҳида ўтган ўқув йилида 36 нафар хорижлик тажрибали педагог ўз йўналишлари бўйича машғулот олиб борган эдилар. Улар орасида АҚШ ва Европанинг бир қатор давлатларидан келган юқори малакали педагоглар бор. Ўз навбатида НамМТИнинг 40 дан ортиқ профессор — ўқитувчилари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлар ОТМларига стажировка, тренинг ва талабаларга дарс бериш учун юборилди.
Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг