Мактабгача таълим агентлигида KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди

14:33 02 Май 2023 Сиёсат
440 0

Куни-кеча Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари – Мактабгача таълим агентлиги директори А.Шин ҳамда  KOICAнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси директори Пак Сунжин хоним ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб  ўтди. Унда Тошкент шаҳридаги Комплекс марказ ва инновацион давлат мактабгача таълим ташкилотининг барпо этилишидаги  тайёргарлик ишларининг олиб борилаётганлиги муҳокама этилди.

Учрашувда Корея томони барпо этилиши режалаштирилган объектларнинг лойиҳа дизайнини тақдим этди. Ушбу лойиҳа  пойтахтимизнинг Юнусобод туманида жойлашган бўлиб, кореялик лойиҳаловчилар томонидан лойиҳа майдони, шакли ва жойлашувини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган.

Шунингдек, музокаралар давомида мактабгача таълим тизими педагог кадрларининг малакасини ошириш билан боғлиқ масалалар эрта ёшдаги болаларни ривожлантириш соҳасидаги кореялик мутахассис ва экспертлар иштирокида муҳокама қилинди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро фикр алмашиб, қўшма лойиҳани самарали ва ўз вақтида амалга ошириш тарафдори эканликлари маълум қилинди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер