Ўқишга пул тўлаб "формасиз" бориш ташаббуси ҳақида вазирликнинг хабари йўқ

16:58 09 Март 2020 Жамият
1768 0

Ижтимоий тармоқда Mening Yurtim каналининг “Марказий студия” дастурида “Энди таълим муассасасига ўқувчилар мактаб формасида келиши шарт эмас. Бунинг учун 2,23 млн. сўм тўланиши кифоя” мазмунидаги лавҳа намойиш этилди.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги мазкур хабарлар нотўғри эканлигини маълум қилади. Вазирликнинг бундай “ташаббус” ҳақида хабари йўқ. Бу ҳақда ХТВ матбуот хизмати маълум қилди.

"Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини замонавий мактаб формаси билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 666-сонли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган бўлиб, мазкур Низомда ўқувчининг ташқи кўринишига бўлган талаблар келтириб ўтилган.

Барча ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўқув йили бошида ушбу талаблар билан таништирилиб, ўқув йили давомида ўз фарзандининг Низом талабларига мос равишда умумтаълим мактабларига келишини таъминлашга масъул ҳисобланади" дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер