Мактабга Гёте номи берилди

20:49 15 Январь 2019 Жамият
2320 0

Тошкент шаҳрининг Миробод туманидаги 60-ихтисослаштирилган мактабга Иоганн Вольфганг фон Гёте номи берилди. Ушбу мактабда немис тили чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади.

— Германиянинг хориждаги мактаблари Марказий бошқармаси ва Гёте институти Тошкент филиали билан “Мактаблар: келажак ҳамкорлари” лойиҳаси доирасида кенг кўламли ҳамкорликни йўлга қўйганмиз, — дейди халқ таълими вазири Шерзод Шерматов. — Ҳар йили юртимиздаги немис тили ўқитувчилари учун турли семинар ва тренинглар ташкил этилмоқда, улар Германияда малака ошириш курслари ва семинарларда қатнашишяпти. Пойтахтимиздаги 60-ихтисослаштирилган мактабга Гёте номи берилиши бу борадаги ҳамкорлик алоқаларимизни янада мустаҳкамлайди.

Қайд этиш жоизки, мамлакатимизда 2018/2019 ўқув йилида ўтган ўқув йилидагига нисбатан немис тили дарс сифатида ўқитиладиган мактаблар сони 54 тага (жами 1677 мактаб), немис тили чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиладиган ихтисослаштирилган мактаблар сони эса 4 тадан 9 тага ошди.

Юлдуз ЎРМОНОВА.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер