Макрон АҚШ ва Эронни Ҳўрмуз бўғозини блокададан чиқаришга чақирди

20:56 14 Апрель 2026 Дунё
307 0

Франция Президенти Эммануэль Макрон АҚШ ва Эрон президентлари билан музокаралар ўтказди ва унда Ҳўрмуз бўғози орқали кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилишдан воз кечишга чақирди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

«Ҳўрмуз бўғозининг энг қисқа муддатларда, ҳеч қандай дастлабки шартларсиз ҳамда ҳар қандай назорат ва божларсиз қайта очилиши жуда муҳим», — деб таъкидлади Франция етакчиси.

Макроннинг сўзларига кўра, жума куни (17 апрель) Франция ва Буюк Британия бошқа давлатлар иштирокида видеоконференция ўтказади. Унда Ҳўрмуз бўғози орқали кемаларни кузатиб бориш бўйича эҳтимолий мудофаа миссияси муҳокама қилинади. Бу миссия фақат хавфсизлик билан боғлиқ вазият имкон бергандагина амалга оширилиши мумкин.

Эммануэль Макрон Америка етакчиси Дональд Трамп ва Эрон Президенти Масъуд Пезешкиённи Исломободда (Покистон) тўхтаб қолган музокараларни қайта тиклашга чақирди.

Франция етакчиси икки давлат ўртасида келишилган сулҳга қатъий риоя қилиш ва ушбу ўт очишни тўхтатиш режимини Исроил «Ҳизбуллоҳ»га қарши ҳарбий операция ўтказаётган Ливан ҳудудига ҳам татбиқ этиш ташаббуси билан чиқди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер