Маҳсулотлар Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистонга экспорт қилинади

16:43 24 Сентябр 2020 Иқтисодиёт
1068 0

Ўрта Чирчиқ туманидаги «Тинчлик» маҳалласи ҳудудидаги 50 гектар майдонни эгаллаган 63 та цехдан иборат паррандачилик фабрикаси босқичма-босқич мукаммал таъмирланмоқда. Бир пайтлар туманнинг нуфузи бўлган ушбу товуқхона ташландиқ ҳолга келиб қолганди. «Новобод наслли парранда» фермер хўжалиги ташаббуси билан унинг тасарруфига ўтгач, корхонага қайта ҳаёт бағишланди.

Яқин келажакда 3-босқич цехлари ишга тушгач, 330 минг бош наслли она товуқ боқилиб, 40 миллион донадан ортиқ инкубацион тухум ишлаб чиқариш имконияти яратилади. Бу билан Тошкент вилоятида Мустақил давлатлар ҳамдўстлигидаги энг катта парранда наслчилик хўжалиги яратилади. 160 нафар маҳаллий аҳоли доимий иш билан таъминланади.

Фабрика маҳсулотлари ички бозор билан бир қаторда Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Афғонистон давлатларига ҳам экспорт қилинади.

Шодиёр МУТАҲАРОВ

(Халқ сўзи).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер