«Маҳрдан кечмагунча аёлга савоб йўқ, кечилгандан сўнг эрнинг савобига тенг шерик бўлади», деган гаплар мутлақо асоссиз — Фатво ҳайъати
Аёл киши маҳридан кечиши керакми? Бу қанчалик тўғри? Мазкур саволга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб берди.
«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Маҳрни олиш сизнинг ҳаққингиз. Ундан кечишга мажбур эмассиз. Баъзи илмсиз кишиларнинг: «Маҳрдан кечмагунча аёлга савоб йўқ, кечилгандан сўнг эрнинг савобига тенг шерик бўлади», деган гап-сўзлари мутлақо асоссиздир. Балки аёл киши маҳрдан кечиши ўзининг ихтиёридадир. Сиз ҳам кечсангиз, турмуш ўртоғингизга эҳсон қилган бўласиз ва шунинг савобига эришасиз. Талаб қилсангиз, шариат белгилаб берган ўз ҳаққингизни талаб этган бўласиз. Валлоҳу аълам!», дейилади диний идора жавобида.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг