Маҳалланинг мақоми ва давлат органларининг бу борадаги вазифаларини Асосий қонунимизда аниқ белгилаб қўйиш таклиф этилди
Фото: Президент матбуот хизмати
Давлатимиз раҳбари Конституциявий комиссия аъзолари билан учрашуви давомида кўплаб муҳим ва ҳаётий таклифларини илгари сурмоқда.
Жумладан: “Учинчи йўналиш – эркин ва адолатли фуқаролик жамияти ривожланиши билан боғлиқ масаладир.
Бизнинг халқимиз учун жамият, аввало, маҳалладан бошланади. Маҳалла – асрлар давомида миллий урф-одатларимиз ва бой маънавиятимизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда.
Хабарингиз бор, фуқаролар йиғинларининг жамиятдаги мавқеи ва таъсирини кучайтиришга кўмаклашиш мақсадида Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлигини ташкил этдик. Лекин гоҳида бу – маҳаллаларни бошқарадиган идора, деган нотўғри гап-сўзларни ҳам эшитиб қоляпмиз.
Бундай қарашларга йўл қўймаслик мақсадида, маҳалланинг мақомини ҳамда давлат органларининг бу борадаги вазифаларини Асосий қонунимизда аниқ белгилаб қўйишни таклиф этаман.
Бунда маҳаллаларнинг давлат ҳокимияти органлари тизимига кирмаслиги, жойлардаги маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни мустақил ҳал этиш бўйича ваколатлари алоҳида белгиланиши зарур”, дея таъкидлади Президент.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг