Маҳаллада “Адлия кутубхонаси” очилди
Фарғона вилояти Адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилда вилоятнинг 19 та ҳудудида “Адлия кутубхонаси” ташкил этиш мўлжалланмоқда.
Шу кунларда Фарғона тумани марказидан 45 километр олис ҳудудда жойлашган “Хонқиз” маҳалла фуқаролари йиғинида дастлабки “Адлия кутубхонаси” тантанали равишда фойдаланишга топширилди. Маърифат маскани бир ярим мингдан зиёд турли адабиётлар ҳамда 40 мингдан ортиқ электрон кутубхона фондига эга бўлган доимий интернет тармоғига эга.

— Кутубхона учун дастлабки манзил сифатида бежизга ушбу маҳалла танлангани йўқ, — дейди Фарғона вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Абдуманноп Бўриев. — Боиси 5 минг нафардан кўпроқ аҳоли истиқомат қилувчи ушбу олис ҳудуднинг 62 фоизи ёшлардан иборатдир.
Эътиборлиси, эзгу ташаббус Адлия вазирлиги томонидан фаол қўллаб-қувватланди ҳамда мамлакатимизнинг барча шаҳар ва туманларида ана шундай зиё масканларини ташкил этиш мақсад қилинди.
Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг