“Маҳалла” телеканали МТРК таркибидан чиқарилади

14:21 26 Декабрь 2023 Жамият
519 0

“Маҳалла” телерадиоканали давлат унитар корхонаси Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси таркибидан чиқарилиб, масъулияти чекланган жамият сифатида қайта ташкил этилади.

Бу ҳақда Президентнинг “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, телеканалга янги ташкил этилаётган Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ягона таъсисчига айланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер