Магистрлар тил сертификатисиз якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди

20:57 20 Декабрь 2022 Жамият
1636 0

Фото: Иллюстратив cурат

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йили учун магистратура қишки қабули бошланмоқда. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Танловда иштирок этиш истагини билдирганлар 2022 йил 20 декабрдан 2023 йил 10 январга қадар (шу куни ҳам) magistr.edu.uz электрон тизими орқали онлайн рўйхатдан ўтишлари мумкин. Танлов натижалари бакалавриат дипломининг ўртача баллари асосида аниқланади.

Шунингдек, Давлат қабул комиссияси қарорига биноан, истисно тариқасида фақат ушбу 2022/2023-ўқув йили магистратура қишки қабулида хорижий тилни билиш даражасидан қатъи назар сертификати борлар ҳужжат топширишига рухсат берилган.

Маълумот учун, ўқишга қабул қилинган талабалар ўқиши давомида белгиланган тартибда талаб этилган миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатни қўлга киритиши лозим. Акс ҳолда якуний давлат аттестациясига рухсат этилмайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер