Маданият маркази фойдаланишга топширилди
Хоразм вилоятининг энг чекка ҳудуди ҳисобланган Тупроққалъа туманида аҳолининг маданий ҳордиқ чиқариши, ёшларнинг ижодий салоҳиятини ривожлантириш ҳамда миллий қадриятларни тарғиб этишга хизмат қилувчи замонавий маданият маркази қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қарийб 3,5 миллиард сўм маблағ эвазига бунёд этилган, 200 ўринли мазкур марказида тўгарак машғулотлари, турли маданий-маърифий тадбирларни ўтказиш учун барча имкониятлар етарли.

-Илгари фаолиятимизни вақтинча 6-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида давом эттириб келаётган эдик, — дейди маданият маркази раҳбари Руслан Саидов. – Ўзимизнинг биномизга эга бўлишимиз жамоамизнинг иш самарадорлигига , янги иқтидорларни излаб топиб юзага чиқаришимизга ёрдам беради. Яна бир эътиборли томони, маданият марказимиз Мунис Хоразмий номли туман истироҳат боғи ҳудудида жойлашган. Бу эса дам олувчиларнинг маданий ҳордиқ чиқаришларида янада қулайлик туғдиради. Маданият марказининг очилиш маросимида нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. Марказ жамоасига янги мусиқа анжомлари тўплами топширилди.
Одилбек ОДАМБОЕВ, “Халқ сўзи“.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг