Маданий мерос объектлари хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда таъмирланади

18:33 13 Ноябрь 2018 Маданият
2633 0

Пойтахтимизда “Консервация, реставрация ва тиклаш ишларининг долзарб муаммолари: назария ва амалиёт” мавзусида халқаро семинар ташкил этилди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, “Маданий мерос таъмирлаш-тиклаш” давлат унитар корхонаси ва Хитой маданий мерос академияси билан ҳамкорликда ўтказилган семинарда Хитой, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистондан келган мутахассислар, шунингдек, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Жаҳон банки вакиллари иштирок этди.

Юртимизда маданий мерос объектларини асрашга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Ушбу тадбир маданий мерос соҳасидаги хорижий тажрибани ўрганиш ва мутахассислар ўртасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим аҳамият касб этади.

— Ўзбекистон дунёнинг қадимий ўлкаларидан биридир, — дейди Хитой маданий мерос академияси Бош котиби ўринбосари Гуань ЦЯН. — Юртингиздаги обидалар, тарихий ёдгорликлар аждодларнинг ўзига хос маданиятидан, бунёдкорлик салоҳиятидан сўзлайди. Уларни қайта тиклаш, таъмирлаш ва авлодларга безавол етказиш барчамиз учун бирдек алоқадор, деб биламан. Мазкур семинарда Ўзбекистондаги таъмирталаб маданий мерос объектларини реконструкция қилиш режалари ҳақида фикр-мулоҳаза алмашилди. Истиқболда ҳамкорлик амалга ошириладиган ишлар белгилаб олинди.

Тадбир давомида иштирокчилар Хива шаҳридаги тарихий қадамжоларни кўздан кечирди.

Юлдуз ЎРМОНОВА.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер