Лула да Силва учинчи марта Бразилия президенти сифатида қасамёд қилди
Фото: AFP
Луис Инациу Лула да Силва мамлакат Конгрессидаги инаугурация маросимида қасамёд қилиб, учинчи марта Бразилия президенти бўлди. Бу ҳақда RBC хабар бермоқда.
У ўз нутқининг катта қисмини ўзидан олдинги президент Жаир Болсонаро ҳукмронлиги натижасида юзага келган «ҳалокатлар»га бағишлади.
«Улар атроф-муҳитни вайрон қилдилар, ҳеч қандай манба қолдирмадилар. Бу харобалардан мен мамлакатни қайта тиклашга ваъда бераман», — деди у.
Давлат раҳбари иқтисодий сиёсат Бразилияни қайта саноатлаштиришга йўналтирилишини қўшимча қилди. Мамлакат Аргентина, Парагвай ва Уругвай билан муносабатларни ривожлантириш, шунингдек, АҚШ, Европа Иттифоқи ва Хитой билан фаол мулоқот олиб бориш ниятида.
«Бразилия ўз тақдирининг устасига айланиши керак. Биз бу мамлакатни қайта тиклаймиз, яшасин демократия ва яшасин Бразилия халқи», — дея хулоса қилди Президент.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг