Луис Диас фаолиятини Германияда давом эттиради
Фото: «Бавария» / Instagram
«Ливерпуль» футболчиси Луис Диас фаолиятини «Бавария»да давом эттиради. Бу ҳақида немис клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълумот берди.
Манбада ёзилишича, Диас билан 2029 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланган. Унинг маоши йилига 2,8 миллион еврони ташкил этиши айтилмоқда.
Мазкур трансфердан Луиснинг собиқ клуби «Ливерпуль» 75 миллион евро ишлаб олди. «Мерсисайдликлар» Диасни 2022 йилнинг январида «Порту» клубидан 40 миллион еврога харид қилишганди.
Маълумот учун, Луис Диас «Ливерпуль» сафида 3 йил давомида 148 та ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ва 23 та голли узатмага муаллифлик қилди. У собиқ жамоаси билан Англия Премьер-лигаси чемпионлиги ва Англия кубогини қўлга киритди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг