Лионель Месси 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин
Аргентина миллий терма жамоаси ҳамда АҚШнинг Интер Майами клуби ҳужумчиси Лионель Месси 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этмаслиги мумкин. Бу ҳақда The Touchline нашри хабар берди.
Манбага кўра, 38 ёшли футболчининг қарорини унинг жисмоний ҳолати белгилайди.
«Агар Месси ўзини 100 фоиз тайёр деб ҳис этмаса, у ўйнамайди. MLS лигаси даражаси етарлича юқори ва рақобатбардош эмас, шунинг учун у жаҳон чемпионатига идеал ҳолатда боришни истайди», — дейилади хабарда.
Яқинда Месси чап сонидан жароҳат олгани маълум қилинган эди. Ҳозирда у босқичма-босқич тикланмоқда ва машғулотларга қайтмоқда.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг