Латиф шаҳарда 300 минг тупдан зиёд дарахт кўчатлари экилади

16:16 10 Февраль 2025 Жамият
366 0

Ботир МАДИЁРОВ/«Халқ сўзи». Қўқонда кўклам нафаси сезила бошлаган айни кунларда кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилди. Шаҳарда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг жорий йилги баҳорги мавсумида 78 та маҳалла фуқаролар йиғини, ташкилот ва муассасаларда 300 минг тупдан зиёд мевали ҳамда манзарали дарахтлар, бута кўчатлари экиш мақсад қилинган.

Шу муносабат билан ташкил этилган илк дарахт экиш тадбирида шаҳардаги барча сектор раҳбарлари, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, нуронийлар, ёшлар фаол иштирок этди.

— Яхши ният билан ерга дарахт экилгач, меҳр билан парваришланиши зарур, — дейди Қўқон шаҳар ҳокими Маъруфжон Усмонов. — Шу боис ушбу ташаббусни амалга оширишдан олдин ҳудудларда кўкаламзорлаштириш бўйича олиб борилган ишлар ҳамда дарахтларнинг парвариши кўздан кечирилди. Яқин истиқболда обод қилиш кўзда тутилган бўш ер майдонларининг ҳолати, суғориш тизими каби муҳим масалалар ўрганилди.

Шу тариқа бугунги тадбир доирасида белгиланган ҳудудларга 1000 тупдан ортиқ манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилди. Яшил ҳудудни янада кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш мақсадида тегишли масъуллар бириктирилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер