Ламин Ямаль етакчи, Винисиус кучли бешликда йўқ

12:22 24 Март 2026 Спорт
328 0

”The Touchline“ нашри 2026 йил март ойи ҳолатига кўра “Олтин тўп”га асосий номзодлар рўйхатини эълон қилди. Бу ҳақда порталнинг расмий саҳифасида маълумот берилди.

Унга кўра, айни пайтда “Барселона” жамоаси етакчиси Ламин Ямаль рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди.

Таъкидлаш керакки, ушбу мавсумда Ямал каталонияликлар сафида барча турнирлар доирасида 40 та ўйинда иштирок этиб, 21 та гол ва 16 та голли узатма амалга оширган.

Шунингдек, “Бавария” ҳужумчиси Харри Кейн иккинчи, “Реал Мадрид” аъзоси Килиан Мбаппе учинчи ўринда қайд этилган.

Кучли бешликдан яна “Барселона” ярим ҳимоячиси Педри ва “Манчестер Сити” ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд ҳам жой олган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер