Кузги ва қишки мавсумга тайёргарлик бошланди

15:59 15 Июль 2024 Жамият
384 0

Саминжон ҲУСАНОВ/«Халқ сўзи». Андижон вилоятида аҳоли турар-жойлари ва ижтимоий соҳа объектларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, Балиқчи туманидаги мавжуд 14 та кўп қаватли уйларда жойлашган 225 та хонадон мавсумга тайёр ҳолатга келтирилди.

— Ичимлик суви қувурлари янгиланиб, сув босими яхшиланди, — дейди туман ҳокимлиги ходими Музаффар Каримов. — Газ қувурининг созлиги назоратдан ўтказилиб, электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида трансформатор таъмирланди. Шунингдек, тандирхона, ер тўла ва турар-жой бинолари, уларнинг ер тўла қисмларида таъмирлаш ишлари олиб борилди. Ободонлаштириш ишлари жараёнида ҳудуддан 70 куб.м. чиқинди олиб чиқилди.

Бу каби хайрли ишлар вилоятдаги мавжуд 2036 та кўп қаватли уйларнинг барчасида амалга оширилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер