Кузатувчи эмас, иштирокчи бўлиш муҳим

16:59 05 Октябр 2021 Жамият
1397 0

Ҳасан ПАЙДОЕВ - “Халқ сўзи”

Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси — энг муҳим масалалардан бири. Бу борада юртимизда улкан ишлар амалга оширилмоқда. Мазкур жараёнларда секторлар, жумладан, 2-сектор масъуллари ҳам фаол қатнашмоқда. Зеро, бугунги ислоҳотларнинг кузатувчиси эмас, балки иштирокчиси бўлиш муҳимдир.

Биргина Сардоба тумани иккинчи секторда 3644 та оила мавжуд. Хатлов натижасига кўра, 30 ёшдан юқори бўлган 1877 хотин-қизлардан 430 таси “аёллар дафтари”га киритилди ва ушбу хотин-қизлар 9 та тоифага бўлинди.

Мазкур соҳада амалга оширилган ишлар натижасида дафтарга киритилган барча аёллар, шундан 132 нафари ишга жойлаштирилди, 98 нафари касб-ҳунарга ўқитилди, 59 нафарига имтиёзли кредит маблағлари ажратилди, 30 нафарига томорқа ер майдонлари бериш орқали бандлиги таъминланди.

56 нафар боқувчисини йўқотган, ногирон, уй-жойи таъмирга муҳтож, нотурар жойларда истиқомат қилаётган ва қаромоғида ногиронлиги мавжуд аёлларга 39,2 млн. сўм пул маблағлари берилди, 8 нафарига тиббий ва 26 нафарига ҳуқуқий ёрдам ҳамда 21 нафарига психологик ёрдам берилди. Шу орқали улар “аёллар дафтари”дан чиқарилди.

Мисол учун, сектор ҳудудидаги “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи О.Соатовага тегишли 0,06 га. ер майдонига 2 хонали уй-жой қуриб берилди ҳамда Б.Эрназарованинг уй-жойи тўлиқ таъмирлаб берилди.

Шунингдек, сектор раҳбарининг амалий ёрдами билан ушбу маҳаллада яшовчи Б.Хонкеловага банкдан 20 млн. сўм кредит маблағи ажратилиб, 25 ўринли “Рухшона” номли давлат-хусусий шериклик асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди. Бу эса 5 нафар фуқаро бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, “ёшлар дафтари”га киритилган 512 нафар ёш билан олиб борилган ишлар натижаси бўйича 511 нафари дафтардан чиқарилди.

Жумладан, икки нафарига 4 млн. сўмлик субсидия асосида меҳнат қуроллари берилди, 67 нафарига 1,8 млрд. сўмлик имтиёзли кредит, 317 нафарига 0,5 гектарда ер майдони ажратиб берилди. Икки нафари уста- ҳунармандларга бириктирилди, 4 нафар ёшнинг қонуний миграция орқали бандлиги таъминланди, 118 нафари буйруқ асосида доимий ишга жойлаштирилди ҳамда уй-жойга муҳтож 1 нафар ёшга уй-жой қуриб берилди.

Масалан, “Янгиқишлоқ” МФЙда яшовчи Г.Маматқуловага 2 хонали уй-жой қуриб берилди. Шунингдек, ушбу маҳалладаги Ч.Рисқуловага  тикувчилик фаолияти билан шуғулланиб, ўзини-ўзи банд қилиши учун тикув машинаси субсидия асосида ажратилди. Сектор ҳудудида ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Қуйитош”, “Янгиқишлоқ” ва “Халқобод” МФЙларда “Workout” спорт майдонлари ташкил этилди.

“Темир дафтар”га 471 та эҳтиёжманд оила киритилган бўлиб, шундан 461 таси камбағалликдан чиқарилди. Хўш, бунга қандай эришилмоқда?

Биринчидан, камбағал оилалардаги меҳнатга лаёқатли 484 нафар ишсизлар ишга жойлаштирилди ва ушбу тоифадаги оилаларга 436 млн. сўмликдан ортиқ моддий ёрдамлар берилди.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Сектор ҳудудидаги “Нурли келажак” номли 14-давлат мактабгача таълим ташкилоти фаолияти янада ривожлантирилди. Ушбу МТТ 84 нафар тарбияланувчидан иборат бўлиб, 20 нафар ёшнинг бандлиги таъминланган. Ташкилот кенг ва ёруғ хоналардан иборат бўлиб, ҳар бир гуруҳ 28 нафар тарбияланувчиларга мўлжалланган, етарлича жиҳозлар, дидактик ва тарқатма материаллар ҳамда болалар ёшига мос келадиган ўйинчоқлар билан таъминланган.

Ҳар бир гуруҳларда ўғил ва қиз болалар учун алоҳида-алоҳида ётоқхоналар ҳамда ҳожатхоналар мавжуд. Бугунги кунда рус тили ва ментал арифметика тўгараклари фаолият олиб бормоқда.

Сардоба тумани, Дўстлик СИУ, Янгиқишлоқ МФЙ ҳудудида жойлашган “Зоирбек Чорва Келажаги” фермер хўжалигига 2020-2021 йил туман ижтимоий иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 1,6 млрд. сўм кредит маблағи ажратилди. Натижада Австрия давлатининг KLINGER корхонасидан наслдор чорва моллари олиб келинган. Бу эса бандлик масаласини ошириш билан бирга, аҳолининг ҳамда мактабгача таълим муассасаларининг сутга бўлган эҳтиёжини ҳам қондирмоқда.

Сектор ҳудудидаги “Етти жаҳон” МЧЖ  фаолияти ҳам яратиб берилган имтиёзлар асосида ривожланмоқда. Хусусан, тегишли тижорат банклари томонидан кредит маблағлари ажратилди. Корхона иш бошлагач, 6 нафар “ёшлар дафтар”га киритилган ёшнинг бандлиги таъминланди.

Корхонада бугунги кунда Хитойда ишлаб чиқарилган ускуналар олиб келинган бўлиб, уларни ўрнатиш-монтаж ишлари олиб борилди. Ҳаётга татбиқ этилаётган янги лойиҳанинг ишлаб чиқариш қуввати бир кунда 1 тн. сутни қайта ишлашга мўлжалланган. Қайта ишланган сутдан бир неча хил маҳсулотлар қатиқ, қаймоқ, пишлоқ, ширин сут (йогурт) ишлаб чиқариш режалаштирилган.

Бугунги кунда тадбиркорлик субъектлари ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда, улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш долзарб масала сифатида қаралмоқда.

Жорий йилнинг январь — июнь ойида давлат хизматлари маркази томонидан 314 та тадбиркорлик субъекти, шундан 157 та юридик шахслар ҳамда 98 та якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилган.

Туман прокуратурасининг амалий ёрдами билан 29 та тадбиркорлик субъектига 1 млрд. 082 млн. сўм кредит маблағи, 19 та тадбиркорлик субъектига коммуникация тармоғига уланиши, 10 тасига лицензия ва рухсатнома расмийлаштирилиши, 58 та тадбиркорлик субъектининг ташкил этилиши ҳамда 6 та тадбиркорлик субъекти манфаатида 600.942.000 сўмга ҳақдорликни ундириш юзасидан иқтисодий судларга даъво аризаси киритилиши таъминланди.

Масалан, “Қорабоевлар авлоди” МЧЖга тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун банкдан 200 млн. сўм кредит маблағлари ажратилиши натижасида МЧЖ томонидан янги иш ўринлари яратилиши таъминланди.

Яна бир жиҳат. 2-сектор фаоллари “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида зарур чора-тадбирларни кўраётир. Хусусан, “Обод қишлоқ” дастури доирасида танлаб олинган Бирлик ва Янгиқишлок маҳаллаларидаги 1440 та хонадонларда яшовчи 11566 нафар аҳолининг турмуш даражасини яхшилаш мақсадида дастур доирасида ушбу 2 та маҳалла учун 21 255 млн. сўм маблағ сарфланиши режалаштирилиб, бугунги кунда бу борада зарур ишлар давом эттириляпти.

Дастур доирасида уй-жой фондини яхшилаш жами 19 та кўп квартирали уй-жойлар таъмирланиб, аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилаш режалаштирилган.

Пиёда йўлаклари ва тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш бўйича жами 4 км. пиёда йўлаклари ва 120 дона тунги ёритиш чироқларини ўрнатиш ишларига 1,0 млрд. сўм маблағ маҳаллий бюджет ҳисобидан бажарилиши режалаштирилган.

Шунингдек, ички йўлларни яхшилаш бўйича 2 та қишлоқда жами 11,3 км. йўллар таъмирланиши режалаштирилиб, шундан 1,2 км. йўлда асфальт-бетон ётқазиш ва 10,1 км. қисмига тупроқ йўлга шағал ётқизилиши режалаштирилган.

Ютуқлар кўп, лекин ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар ҳам йўқ эмас. Ҳудудни ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, бандликни таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади. Бу Сардоба тумани иккинчи сектор раҳбари ва фаолларининг асосий мақсадларидан, десак, муболаға бўлмайди.

 

“Халқ сўзи”.

Ҳасан ПАЙДОЕВ олган суратлар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер