Кушербаев кўчаларда ётқизилаётган асфальт қопламаси сифати ва қалинлигини жойига бориб ўрганди

11:49 27 Апрель 2021 Жамият
4848 0

«Кўпчилик йўлларга ётқизилаётган асфальт қопламасининг етарли даражада қалинлигига аҳамият қаратиб буни қатъий назорат қилиш кераклигини айтади.

Шу сабабли, Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидаги Деҳқонобод маҳалласи кўчаларида ётқизилаётган асфальт қопламасининг сифати ва қалинлигини жойига бориб ўргандик.

Асфальт қопламаси қалинлиги каток қилинишидан олдин ўртача 7/7.5 см(баъзи жойлари 8/9 см), каток яъни махсус қаттиқ босилгандан сўнг эса камида 5/5.5 см.га тўғри келмоқда.

Иссиқлиги учун ўртасига боролмадим.

Йўлчилар бу стандарт талабларига мослиги, агар меъёрдан ортиқ(Howo каби) оғир юк машиналари бу йўллардан юрмаса, йўл сифати узоқ вақт сақланишини айтишмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, жамоатчилик хусусан, маҳаллий кенгаш депутатларидан ўз сайлов округларидаги йўлларнинг таъмирланиш жараёнини назорат қилиб боришларини сўрардик.

Бу йўлларнинг сифати устидан жамоат назоратини амалга оширишда муҳим аҳамиятга эга» деб ёзади бу ҳақда депутатнинг ўзи.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер