Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмасини очиб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон «Ўзэкспомарказ»да ташкил этилган Тожикистон саноат маҳсулотлари кўргазмаси билан танишди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар тарқатди.
Бу ерда Тожикистоннинг юздан ортиқ корхоналари маҳсулотлари намойиш этилмоқда.
Президентимизга мазкур корхоналар ҳақида сўзлаб берилди. Давлатимиз раҳбари маҳсулотларнинг сифати билан қизиқди, ишлаб чиқарувчилар билан суҳбатлашди.
Ташқи савдо ва иқтисодиёт маҳкамаларига экспорт-импорт алоқаларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берилди. Саноат корхоналари ўртасида кооперацияни ривожлантириш, тадбиркорларнинг тўғридан-тўғри ҳамкорлигини йўлга қўйиш муҳимлиги қайд этилди.





Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг