Кураш бўйича Ўзбекистон кубоги бошланди

11:14 19 Декабрь 2018 Спорт
3307 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Бугун, 19 декабрь куни Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида кураш бўйича жамоалар ўртасида Ўзбекистон кубоги старт олди.

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг спорт мажмуасида ўтаётган беллашувлар эркаклар ўртасида 60, 66, 73, 81, 90, 100 кг.гача ҳамда ундан юқори, аёллар ўртасида эса 48, 52, 57, 63, 70, 78, 87 кг.гача ва ундан юқори бўлган вазн тоифаларида ташкил этилмоқда.

​Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Эркаклар баҳсларида 2000 йилда туғилган ва ундан катта ёшдаги полвонлар, аёллар ўртасидаги беллашувларда эса 2001 йил ва ундан олдин таваллуд топган спортчилар ғолиблик учун кураш олиб бормоқдалар.

​Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Мусобақа Низомига кўра ҳар бир жамоа таркибидан кўпи билан 14 нафар эркак ва 16 нафар аёл спортчи ўрин олиши ва беллашувларда иштирок этиши мумкин.

 

​Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»
​Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер