Кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди

14:06 23 Ноябрь 2023 Жамият
351 0

Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Жиззах вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “З.-Ф.” хусусий корхонаси дорихона сотувчиси Б.М. жами 409 та “Тебантин” ва “Карбамазепин” номли кучли таъсир қилувчи дори воситаларини фуқаро М.М. га 1 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 60 дона “Тебантин” дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, “Л.7.” МЧЖ раҳбари Ш.Э. ва бошқалар МЧЖ дорихонасида ҳеч қандай ҳужжатсиз 20 дона “Габапентин канон” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А. га сотган вақтида ушланиб, дорихонадан яна 928 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер