Кучли довулда қолиб кетган ўнлаб одамлар бедарак йўқолди
Ҳиндистоннинг Мумбай шаҳрида юз берган кучли довулдан кейин ўнлаб одамлар бедарак йўқолган. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда.
Расмийларга кўра, улар сувга ғарқ бўлган баржа (юк кемаси) бўлган. Довул юз берган пайтда унинг бортида 270 киши бор эди, улардан 177 нафари қутқариб қолинган. Қидирув-қутқарув тадбирлари давом эттирилмоқда.
Чўкиб кетган баржа Ҳиндистон нефть ва газ корпорациясига тегишли экани ва унинг бортида асосан ходимлар ва мутахассислар бўлгани айтилмоқда. Кучли довул туфайли кеманинг лангарлар ушлаб туролмаган.
Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоғига урилган довул туфайли яна учта баржа очиқ денгизга чиқиб кетгани хабар қилинмоқда. Уларда 700 нафар одам бўлган. Ҳиндистон армияси қутқариш тадбирларига учта ҳарбий кема жалб этган.
17 май оқшомида Ҳиндистонга кириб келган Тауктаэ циклони мутахассислар томонидан ниҳоятда кучли деб таснифланди. Соҳилда шамолнинг тезлиги соатига 100 километрга етган. Довул туфайли 200 мингдан ортиқ одам хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди. 12 киши ҳалок бўлган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг