Куба конституциясини ўзгартиради

10:00 04 Июнь 2018 Дунё
1987 0

Куба давлати совет давридан қолган конституцияни янгилашга қарор қилди. Бу ҳақда “Анадўлу” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Манба хабарига кўра, янги президент Мигуэл Диас-Канел парламентга янги конституцияни ишлаб чиқиш учун 30 нафар номзод кўрсатди.

Собиқ президент Раул Кастро раҳбарлик қиладиган кенгаш аъзолари рўйхатини парламент тасдиқлади. Янги конституция Куба аҳолисида умид уйғотмоқда.

Маълумот учун, жорий йилнинг 19 апрель куни Кубада президент сайлови бўлиб ўтган эди. Сайловчилар 60 йиллик анъанага чек қўйиб, Кастро сулоласидан бўлмаган Мигуэл Диас-Канелга ишонч билдиришди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер