Сурхондарёда кредит маблағларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбарлари аниқланди

15:42 01 Апрель 2023 Жамият
494 0

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК департаментининг Жарқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Y.M.” МЧЖ раҳбари Ж.Р. ҳудудий тижорат банки филиалидан иссиқхона қуриш учун ажратилган имтиёзли кредит маблағларининг 1,3 млрд сўмини ҳамда укаси Х.Р.нинг номига ташкил этган “J.S.” МЧЖга ажратилган 600 млн сўм имтиёзли кредит маблағини бошқа мақсадларда сарфлаб, талон-торож қилганлиги аниқланган.

Шу каби, департаментнинг Бандихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “B.F.” МЧЖ раҳбари М.А. ҳудудий тижорат банки филиалидан чорва комплекси қуриш учун ажратилган 762,2 млн сўм кредит маблағлари эвазига харид қилинган қурилиш материалларини бошқа мақсадларда фойдаланиб, ушбу маблағларни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер