Косонсой туманида янги ҳоким иш бошлади
Бугун Косонсойда халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси чақирилди. Унда ташкилий масала кўрилиб, Наманган вилояти ҳокимининг қарори ҳамда туман Кенгаши депутатлари тасдиғи билан Дилмурод Ғофурович Қодиров Косонсой тумани ҳокими этиб тайинланди.
Дилмурод Қодиров 1972 йили Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1993 йили Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. Мутахассислиги олим-агроном. 2017 йилдан ҳозирги вақтга қадар Норин тумани ҳокими лавозимида ишлаб келган. У 2021 йил август ойида Президент фармонига кўра, «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланган.
Қ. НАЖМИДДИНОВ, «Халқ сўзи».
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг