Коррупция сабабли жаҳон иқтисодиёти ҳар йили 2,6 трлн АҚШ доллари миқдорида зарар кўради
БМТ томонидан 2003 йил 31 октябрь куни қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, 9 декабрь — Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб эълон қилинган.
Бутунжаҳон иқтисодий форуми маълумотига кўра, коррупция сабабли жаҳон иқтисодиёти ҳар йили 2,6 трлн АҚШ доллари миқдорида зарар кўради. Бу глобал ЯИМнинг 5 фоизига тенг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бу борада давлат хизматчиларига «ҳалоллик вакцинаси»ни сингдириш, фуқароларда эса коррупцияга нисбатан тоқатсизлик кайфиятини шакллантириш — асосий масала этиб белгиланди.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг