Короновирус: Бир суткада 242 кишини ҳаётдан олиб кетди. Инфекцияни юқтирганлар сони кескин ошмоқда
Фото: Li Yun/Xinhua
Хитойнинг Хубэй провинциясида 13 февраль куни коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари сони ўн баравар ошди. Шифокорлар буни диагностика усулини ўзгартириш билан изоҳлашмоқда.
Маҳаллий ҳокимият томонидан маълум қилинишича, 13 февраль, пайшанба куни Хубэйда COVID-19 коронавируси билан боғлиқ 14 840 ҳолат қайд этилган. Бу аввалги кун билан таққослаганда ўн баравар кўпдир. Касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 242 кишини ташкил қилди. Бу кўрсаткич ҳам аввалги кунга нисбатан икки баравар кўпдир. Шу тариқа касаллик тарқалгандан бери вафот этган беморларнинг умумий сони 1350 кишига етди. Улардан 1310 нафари Хубэйда истиқомат қилган. Ушбу провинцияда тасдиқланган ташхисларнинг умумий сони 48208 ҳолатни ташкил этмоқда.
Лондонда коронавирус инфекциясининг биринчи ҳолати қайд этилди. Ушбу ташхис тасдиқланган бемор бир неча кун олдин Хитойдан келган.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг