Коронавируснинг «Омикрон» штамми Ўзбекистон чегарасига етиб келди

21:06 06 Январь 2022 Дунё
1690 0

Иллюстратив фото

Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавируснинг «Омикрон» штамми билан 8 та зарарланиш ҳолати аниқланганини маълум қилди.

Вазирлик маълумотларига кўра, Олмаотада етти киши, Нур-Султонда яна бир киши ушбу мутацияни юқтириб олган.

«Омикрон» версиясининг ўзига хос хусусияти — инфекциянинг юқори тарқалиши ва қайта инфекция хавфининг ошишидир», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборотида. 

Таъкидлашича, «Омикрон» «Дельта» штаммидан 70 марта тезроқ тарқалади. 
6 январь ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганларнинг умумий сони 990 минг нафардан ошган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер