Коронавируснинг Буюк Британия штаммида ўлим даражаси юқори — Борис Жонсон
Фото: Reuters
Буюк Британияда коронавирус янги штамми кўпроқ ўлимга олиб келиши мумкин. Бу фикрларни мамлакат Бош вазири Борис Жонсон айтиб ўтди.
«Коронавируснинг Буюк Британияда аниқланган штамми юқори ўлим кўрсаткичлари сабаб бўлиши мумкин деган фикрга асос бор», дейди Жонсон.
19 январь куни Буюк Британияда коронавирус юқтирган 1610 нафар бемор ҳаётдан кўз юмгани ва пандемия бошланганидан бери энг юқори кўрсаткич экани маълум қилинган эди. Шуни куни мамлакатда 33 355 та янги ҳолат аниқланган ва бу ҳам антирекорд ҳисобланади.
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг