Коронавируснинг Буюк Британия штамми Европанинг 33 мамлакатига кириб борди

10:35 29 Январь 2021 Дунё
801 0

Коронавируснинг Буюк Британия штамми Европадаги 43 давлатдан 33 тасида, Жанубий Африка варианти эса 16 тасида қайд этилган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси раҳбари Ханс Клюге айтиб ўтди.

«Бир томондан, вакциналар пандемияни енгишга умид беради. Бошқа томондан янги ва хавотирли вариантлар жуда ноаниқлик ва хавф туғдиради», дейди у.

Шу билан бирга, Клюга чекловларнинг коронавирус тарқалишини олдини олишига самарали таъсир қилишини айтиб ўтди.

«Қаттиқ чеклов чоралари 30 мамлакатда янги ҳолатларнинг камайишига олиб келди», дейди Клюге.

Шунингдек, Клюге вируснинг янги, тез тарқаладиган турлари олдида сабр-тоқатли ва ҳушёр бўлиш кераклиги таъкидлаб, эпидемиологик вазият вақтинча яхшилаганда чекловларни бирдан бекор қилмасдан, босқичма-босқич олиш кераклигини тавсия қилди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Янгиликлар тақвими

Кластер